Июль бошида катта трансфер эълон қилинади
“Ювентус” раҳбарияти келаси ойнинг бошида “Манчестер Юнайтед”даги фаолиятини якунлаган Поль Погбанинг трансферини эълон қилади.
Манчестерликлар билан ҳамкорликни давом эттиришдан бош тортган франциялик юлдуз учун “ювентус”, “Реал” ва ПСж ўзаро рақобатлашган эди.
Daily Mail нашриниг таъкидлашича, Погба “Ювентус”га қайтиб боришни маъқул кўрган. Бундан олти йил муқаддам моҳир ярим ҳимоячи рекорд сумма – 105 миллион евро эвазига Туриндан Манчестерга йўл олган эди.
Маълумотларга қараганда, Погбанинг манфаатларини ҳимоя қилган агент Мино Райола ҳаётдан кўз юмганидан кейин 19 ёшли футболчининг ҳуддат ишларини юрист Рафаэль Пимента юритмоқда. Бу мутахассис айни пайтда Турин клуби билан ҳамкорликнинг сўнгги деталларини муҳокама қилмоқда.
Фикрлар