Жафар Ирисметов: Биз ўзимиз учун керакли бўлган очкони қўлга киритдик
Ads

Жафар Ирисметов: Биз ўзимиз учун керакли бўлган очкони қўлга киритдик

Олий Лига 30-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Обод” ўйинидан кейин меҳмонлар устози Жафар Ирисметов учрашув ҳақида фикрларини билдирди.

- Ўйин жуда қизиқарли кечди. Аввало, совуқ бўлишига қарамасдан ўйинга ташриф буюрган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Энди ўйинга тўхталсак, “Пахтакор”га очколар керак эмас эди. Аммо биз ўзимиз учун жуда муҳим бўлган бир очкони қўлга киритдик.

Бундан ташқари ўйин тенг курашлар остида кечди. “Пахтакор”нинг бироз тажрибали эканлиги барибир билинди. Лекин шунга қарамасдан, биз ўзимиз учун керакли бўлган очкони қўлга киритдик, - дейди Ирисметов.