Жаъфар Ирисметов: "Номигагина ишлагим келмайди, натижа кўрсатиш учун бораман"
Анча вақт “Пахтакор”да спорт директори сифатида ишлаб келган мутахассис Жаъфар Ирисметовни яхши биласиз. Ўз вақтининг машҳур футболчиларидан бири бўлган Ирисметов ҳозирда бирор клубда кўриниш бергани йўқ.
Бироқ охирги пайтларжа унинг хизматига қизиқиш билдираётган жамоалар бўлмоқда. Қолаверса, иш ўрганиш учун сафарларга ҳам бориб келди. Қуйида мутахассис Sports.uz сайтига қуйидагиларни айтди:
"Ҳар хил гап-сўзлар кўпайиб кетди, - дея гап бошлади, Ирисметов. - Тўғрисини айтсам, Суперлиганинг иккита жамоаси билан гаплашилган. Менимча, одамлар ўзгаргиси келмайдими, дейманда. Сиз таклиф қилаётган идеа ва ғояларни балки нотўғри тушунишяптими? Кўпинча клубни ривожлантириш ҳақида гап-сўз кетмайди. Келажак ҳақида кам гапирилади. Ярим йиллик ишлар билан чекланиб қолиш ҳам бўлмайди. Ўйлашимча, бир жойга ишга бордингизми, жонингизни бериб ишлашингиз керак. Натижа кўрсатиш учун борилади. Шунчаки, ишлаш учун эмас. Шахсан мени номигагина ишлагим келмайди, натижа кўрсатиш учун бораман. Ҳаммаси Аллоҳдан. Лигада қолиш учун курашадиган жамоада юраверсангиз ҳам бўлмайди. Бир хил жамоалар борки, уларни хафа қилгим келмайди, лекин доим мақсади Суперлигада қолиш бўлиб қолаверади. Келажаги бор ва яхши келажакни хоҳлаётган раҳбарлар билан ишлаш бошқача. Бу билан мен гаплашган клублар шунақа демоқчи эмасман. Фақат натижа қилмоқчи бўлган жойга борган яхшироқ. Худо насиб қилса иш бошлагимиз келяпти. Анча пайт уйда бўлдик.
Тўғри, иккита марта сафарга бордим. Ҳам дам, ҳам иш бўлди. Туркияга бордим, 2-3 та жойларни кўриб келдим. Майли, уларни ёритмадим. Сўнг Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоасига ҳам бордим. Академияларини кўрдим. Ҳаттоки, “Қайрат” академиясида яратилган шароит ва имконият бизни бирорта Суперлигамиздаги жамоада йўқ деб ўйлайман. Бизни футболни ҳам шунақа даражага кўтарилишини хоҳлардим. Эшитиш бошқа, кўриш бошқа. Ўзим эса у ерга бориб ҳаммасини кўрдим. Менимча, шунақа савияга кўтарилиш керак. Мен оддий академия ҳақида гапиряпман.
“Пахтакор”дан кетганимдан кейин ҳам ишлашга тайёр эдим. Худо насиб қилган куни ишлармиз. Айтяпман-ку, ишлашга яраша қандайдир натижа қилиш учун ишлагим келяпти. Шунчаки, вақт ўтказгим келмайди. Ишлаш вақтим келди эмас, аллақачон ишга киришишим керак эди. Кўп нарса гаплашиш жараёнида қолиб кетяпти. Баъзи клубларни ўзгаргиси келмаяпти, олдин қандай бўлса, шундайлигича қолгиси келяпти. Ўсиш ҳақида ўйлаш йўқ”, - деди Жаъфар Турсумбоевич.
Шуҳратбек Жўраев.
Фикрлар