Жаҳон чемпионати билан хайрлашган терма жамоа бош мураббийи истеъфога чиқди

Мексика бош мураббийи Ҳерардо Мартино истеъфога чиқарилди. Жамоа ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистони терма жамоаси устидан ғалаба қозонишига қарамай, плей-оффга чиқа олмади.

"Ҳакам ҳуштаги янграган вақтда менинг шартномам якунланди. Мен бу муваффақиятсизлик учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Бу даҳшатли умидсизлик", - деди мураббий. 

Маълумот учун, "Барселона" собиқ мураббийи 2019 йилдан бери мексикаликларни бошқариб келаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!