Жаҳон чемпионати кундузги дастур жанглари ўз ниҳоясига етди. Битта йўқотиш бор

  • 16 апрель, 2021, 21:00
  • 0
  • Бокс

Польшада бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионтинининг саралаш босқичи қизғин паллага кирди. Бугунги дастурдан ўрин олган 4 нафар боксчиларимизнинг иккитаси ўз жангларини ўтказди.

-51 кг вазнда қизлар терма жамоасидан Феруза Казакова мезбонлар вакили Дарья Кубицкага 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, +91 кг вазнда Жаҳонгир Зокиров қийин кечган баҳсда қозоғистонлик Аманат Сабиргали устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кечки дастур Тошкент вақти билан 21:00да старт олади. Унда яна икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

-64 кг: Аҳмаджон Аҳмедов - Анкит Нарвал (Ҳиндистон)

-75 кг: Нурислом Исмоилов - Исломбек Тургунов (Қирғизистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!