Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Гватемалага қарши ўйнайди
Бугун Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати старт олади.
Баҳодир Аҳмедов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси юришини Гватемала термасига қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да ўтказилади.
Мазкур баҳсни "Ёшлар" канали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз "B" гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳда Гватемала, Миср ҳамда Россия терма жамоалари ўрин олган.
Фикрлар