Жаҳон чемпионати саралаши. Осиё қитъаси 2-босқичдаги барча гуруҳлар билан танишинг (фото)
2026 йилда АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонларида футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилишидан хабарингиз бор. Осиё қитъасида ушбу мундиалга чиқиш йўлида саралаш турнирининг 2-босқичи ҳам тез орада старт олади.
Мазкур босқич бошланишидан олдин барча жамоалар гуруҳдаги рақибларини билиб олди. "E" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Эрон ва Туркманистон билан куч синашиши аниқ эди. Бироз аввал якунига етган ўйинда Гонгконг термаси Бутанни икки ўйин натижасига кўра 4:2 (1-баҳс 4:0, 2-баҳс 0:2) ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, гонгконгликлар гуруҳдаги сўнгги рақибимизга айланди. Марҳамат, қуйида барча рақиблар билан танишиб олиш имконига эгасиз!
Фикрлар