Жаҳон чемпионати саралашидаги "яраланган шер" ёхуд мундиаллар рекордчиси Германия терма жамоаси билан танишамиз

ЖЧ-2022 стартига тобора оз вақт қолмоқда. Мухлис ва мутахассисларни интизорлик билан куттираётган турнир тез орада бошланади.

Қайси терма жамоалар "ЖЧ-2022"да иштирок этишини яхши биласиз. Агар ҳамон бундан хабардор бўлмасангиз яна бир  бор эслатиб ўтиб кетамиз.

Мундиал стартига 15 кун қолган ва биз кетма-кетликда термалар билан сизни таништириб ўтамиз. Демак, "Е" гуруҳининг учинчи вакили Германия орқали ўзига хос "челленж"имизни давом эттирамиз.

Жамоа ҳақида

Германия футбол ассоциацияси. Лақиби — “немис машинаси”.

Ташкил топган йил: 1900 йил (ФИФАга 1904 йил аъзо бўлган)
Жамоа бош мураббийи: Ханс Флик-Дитер
Жамоа сардори: Мануэль Нойер

Илк расмий учрашуви: Швейцария – Германия 5:3 (1908)
Энг йирик ғалаба: Германия – Россия 16:0 (1912)
Энг йирик мағлубият: Германия – Англия 0:9 (1909)

Германия терма жамоаси айни пайт ФИФА рейтингида 11-ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг энг яхши натижаси эса 1-ўрин ҳисобланади. 2006 йилда “немис машинаси” 22-поғонага тушиб кетган ва бу улар учун ФИФА рейтингидаги ёмон натижааси бўлиб турибди.

Германиянинг жаҳон чемпионатларидаги тарихига эътибор қаратсак, улар учта даврдан иборат: Германия (нацистлар даврида), Ғарбий Германия ва бирлашган Германия.

Германия терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионатида энг муваффақиятли терма жамоалардан бири бўлиб, тўртта чемпионликни қўлга киритган, тўрт марта иккинчи, тўрт марта учинчи ўринни қўлга киритган бўлса, бир марта тўртинчи ўринни эгаллаган.

Жаҳон чемпионатларида 3 ёки ундан юқори ўринларни эгаллаган жамоаларнинг натижаларини ҳисоблаб чиқсак, Германия 19 турнирнинг 12 мартасида соҳсупага чиқа олган. Бундан ташқари, Германия – 1930 йиллар, 1950 йиллар, 1960 йиллар, 1970 йиллар, 1980 йиллар, 1990 йиллар, 2000 йиллар ва 2010 йилларда, аниқроғи улар ҳар ўн йилда медал қўлга киритган (бу даврда жамоа олтин, кумуш ва бронза медалларга эга чиққан) ягона жамоадир. Аргентина, Бразилия ва Испания билан бир қаторда, улар ўзларининг қитъасидан ташқаридаги мундиалда ғалаба қозонган тўртта терма жамоадан бири ҳисобланади.

“Немис машинаси” 2014 йилда Жанубий Америка қитъасидаги жаҳон чемпионати чемпионлигини қўлга киритган. Жамоа 21 та турнирнинг 19 тасида иштирок этган. Улар бу борада иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Германия фақат икки марта, 1938 ва 2018 йилларда гуруҳ босқичидан чиқа олмаган. Шундай қилиб, Германиянинг 19 турнирдан 17 тасида (89%) 8 ёки ундан юқорироқ ўринларни (ками чорак финал) эгаллаб, ўзига хос натижа қайд этган.

Турниргача босиб ўтган йўли

Германия жаҳон чемпионатига чиптани қийинчиликсиз қўлга киритди. “Немис машинаси” Шимолий Македония, Руминия, Арманистон, Исландия ва Лихтенштейн каби жамоалар билан мундиал йўлланмаси учун кураш олиб борди.

Ханс Флик шогирдлари 10 та беллашувда жами 27 очко тўплаб, биринчилардан бўлиб Қатардаги ЖЧга чипта олди. Немис жамоаси саралашнинг 3-турида Македонияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, қолган жамоаларнинг барчасини мағлуб этди.

Ҳатто, улар Арманистонни икки ўйин натижасига кўра 10:1, Исландияни жами 7:0, Лихтенштейнни ҳар икки беллашув натижаларига кўра 11:0 ҳисобида мағлуб этди. Германия саралаш доирасида жами 16 та гол урган бўлса, ўз дарвозасидан атиги 4 та тўп ўтказиб юборган.

Жамоа етакчилари

Умуман олганда, Германияда жуда ҳам юлдузли таркиб бор. Хусусан, жамоада Мануэль Нойер, Томас Мюллер, Йозуа Киммих, Антонио Рюдигер, Марк Андре Тер-Штеген, Кай Хаверц, Илкай Гюндоган, Леон Горецка, Серж Гнабри ва Тимо Вернер каби футболчилар тўп тепади.

“Немис машинаси”нинг асосини “Бавария” футболчилари ташкил қилса, “Реал”, “Челси”, “Барселона”, “Манчестер Сити” каби жамоаларда ҳам бир нечта етакчилари бор ва улар ўз клубининг асосий таркиб футболчилари саналади.

ЖЧ-2022даги тақвими

1 тур, 23 ноябрь. Германия — Япония
2 тур, 27 ноябрь. Испания — Германия
3 тур, 1 декабрь. Коста-Рика — Германия

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!