Асосий мазмунга ўтиш

Жаҳон чемпионати. Яна икки нафар боксчимиз кейинги босқич масаласини ҳал қилди

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Будва шаҳрида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида давом этмоқда

Черногориянинг Будва шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида -65 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зайниддинов ҳам рингга кўтарилди.  У словакиялик Гаспер Пехантга қарши баҳс юритди. Зайниддинов рақибига хеч қандай имконият қолдирмади ва биринчи раунддаёқ техник нокаут билан зафар қучди.

-80 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Аброрбек Шарипов ҳам Жаҳон чемпионатида рингга кўтарилди. У молдовалик Тимофеи Магдиусга қарши баҳс юритди. Якунда, Шарипов 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ