Жаҳон чемпионатида энг кўп дриблинг амалга оширган футболчи кимлигини биласизми?

Германия терма жамоасининг ҳужумкор яримҳимоячиси Жамол Мусиала ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида дриблинг ишлатиш бўйича ўз рақибларини ортда қолдирди.

"Бавария" футболчиси рақибларини 19 марта муваффақиятли алдаб ўтган. Бу борадаги энг яхши бешлик қуйидагилардан иборат:

1. Жамал Мусиала (Германия) – 19 дриблинг;

2. Альфонсо Дэвис (Канада) – 11;

3. Мухаммад Қуддус (Гана) – 10;

4. Анхель Ди Мария (Аргентина) – 9;

5. Килиан Мбаппе (Франция) – 8.

Шунингдек, Мбаппедан ташқари Сенегал терма жамоаси сафидаги Исмоил Сарр ва аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси 8 марта рақибларини алдаб ўтишга ҳаракат қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!