Жаҳон чемпионатида муваффақиятсизликка учраган Нойер Германия терма жамоасидан кетадими?

Германия миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги юришини гуруҳ босқичидаёқ тўхтатишга мажбур бўлди. "Немис машинаси" сардори Мануэль Нойер МТЖдаги келажаги ҳақида гапирди.

"Агар мени йиғинга жалб этишса, Германия шарафини ҳимоя қилишга ва фойда келтиришга тайёрман. Кейинчалик ҳам шундай бўлиб қолишига ҳаракат қиламан",-деди у "Sport1" нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун 36 ёшли дарвозабон 2009 йилда "бундестим" таркибида дебютини ўтказган. Бу вақт оралиғида Нойер 117 учрашувда майдонга тушиб, дарвозасидан 113 та тўп олиб чиққан. Унинг ҳисобида 48 та "қуруқ ўйин" ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!