Жаҳон чемпионатида захира ўйинчилари кийиниш хонасида ўтиради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган кўплаб терма жамоалар захирадаги футболчиларга учрашувларни кийиниш хонасидан кузатишга рухсат бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда The Touchline нашри X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, бундай ҳолатда мураббий ёрдамчиларидан бири захира ўриндиғидан кийиниш хонасига бориб, агар жамоа алмаштиришни амалга оширишни истаса, футболчиларни қизиш машқларига юбориб туради.

Аввалроқ ФИФА ҳакамларга ҳар бир бўлим ўртасида икки мартадан сув ичиш танаффуси беришни мажбурий қилиб белгилаган эди.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади.

Турнирнинг очилиш учрашувида мезбонлардан бири бўлган Мексика терма жамоаси Жанубий Африка Республикасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!