Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон термаси Мессининг ватандошлари билан ўйнайди (барча гуруҳлар)
Футбол бўйича 20 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Аргентина мезбонлик қиладиган турнирда ёшларимиз "A" гуруҳидан жой олди.
Мазкур гуруҳда вакилларимизга мезбон Аргентина, Янги Зеландия ҳамда Гватемала термалари рақиблик қилади. Очилиш ўйини Аргентина ва Ўзбекистон термалари ўртасида бўлиб ўтади.
Мусобақа 20 майдан 11 июнга қадар бўлиб ўтади. Унда 24 жамоа ғолиблик учун куч синашади. Аввалроқ, турнирни Индонезия қабул қилиши кутилаётганди. Бироқ маълум сабабларга кўра мезбонлик Аргентинага ўтказилди.
Марҳамат, қуйида барча гуруҳлар билан танишишингиз мумкин.
Фикрлар