Жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабонидан юз ўгиришмоқда
"Челси" дарвозабони Эдуар Менди фаолияти бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.
Унга "Ювентус"дан жиддий қизиқиш бор. Хабарларга кўра, туринликлар Жаҳон чемпионатидаги супер ўйинларига қарамай, Войцех Шчеснига имкон бермоқчи эмас.
Клубнинг янги раҳбарлари биринчи рақамли посбон вазифаси Мендига ишониб топширилишини истаяпти. Тахминларга кўра, лондонликлар ўз футболчиси учун 40 миллион евро талаб қилади.
Эдуар Сенегал либосида, Шчесни эса Польша таркибида Қатар мезбонлик қилаётган мундиалда иштирок этди. Эдуар ўртамиёна ўйин кўрсатган бўлса, Войцех рейтинг бўйича гуруҳ босқичининг энг яхшиси бўлди.
Фикрлар