Жаҳон чемпиони Европада қолишни хоҳламади
Мексиканинг "Тигрес" клуби ўзининг расмий сайтида "Марсель" ярим ҳимоячиси Флориан Товен билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Юқоридаги манбага кўра, 28 ёшли франциялик футболчи янги жамоасига ёзда эркин агент сифатида бориб қўшилади. Айтиш керакки, "Тигрес" сафида Товеннинг ҳамюрти Андре-Пьер Жиньяк ҳам тўп суради.
Товен Европада қолиши ҳам мумкин эди. Унга "Милан", "Лестер", "Севилья" ва "Кристал Пэлас" каби клублардан жиддий таклифлар бўлган.
Флориан Товен Франция терма жамоаси сафида 2018 йил жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Фикрлар