Жаҳон чемпиони фаолиятини Туркияда давом эттиради

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзи фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

Италиялик журналист Жанлуки ди Марционинг хабар беришича “Галатасарой” 30 ёшли франциялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йилга ижарага олмоқчи. Турк клуби ушбу вақт ичида Нзонзининг маошини тўлиқ тўлаб беришга тайёр. Ҳозирда клублар ўзаро келишувга эришиш арафасида туришибди.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” Нзонзини ўтган ёз “Севилья”дан сотиб олган эди. У ўтган мавсум А Серияда 30та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!