Жаҳон чемпиони: Моуриньо нега бундай қилганини ҳалигача тушунмайман
Германиялик собиқ футбол юлдузи Бастиан Швайнштайгер 2015 йилда "Манчестер Юнайтед"га келиб қўшилди ва клуб тарихидаги биринчи немис футболчисига айланди. Орадан бир йил ўтиб, жамоага Жозе Моуриньо келди ва унинг Бастиан билан муносабатлари дарҳол ёмонлашди, португалиялик негадир жароҳатидан фориғ бўлаётган Швайнштайгерга асосий жамоа билан шуғулланишни тақиқлаб қўйди, уни ёшлар таркибига юборди ва кўп ўтмай Швайнштайгернинг ўзи МЛС клубига кетишга қарор қилди. У ҳалигача Моуриньо нима учун бундай қилганини тушунмаяпти, гарчи Жозе кейинчалик бу вазиятда хато қилганини омма олдида тан олган бўлса ҳам.
“Бу менинг туғилган куним эди ва ғалати ўтди. Моуриньо мени захирада ўтиришимга ҳам рухсат бермади ва мени ўринбосарлар таркибига юборишини эълон қилди. Мен уни ҳурмат қиламан, лекин барибир унинг бу қарорини тушуна олмадим. У билан касбга нисбатан фикрлашимиз турлича эди. Мен ҳар доим тўғри ва профессионал бўлишга ҳаракат қилганман, ўринбосарлар сафида ҳам буни исботладим”, - деди Швайнштайгер forzaroma.info сайтига берган интервьюсида.
Фикрлар