Жаҳон чемпиони супер жанг арафасида рингга кўтарилади

  • 28 ноябрь, 2016, 17:51
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасининг WBA версияси бўйича собиқ жаҳон чемпиони кубалик Луис Ортис (26-0, 22 КО) ўзининг навбатдаги жангини 10 декабрь куни британиялик Дэвид Алленга (9-1-1, 6 КО) қарши ўтказади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар қилган.

Мазкур жангда Энтони Жошуа (17-0, 17 КО) ва Эрик Молина (25-3, 19 КО) қарама-қаршилиги олдидан ташкил қилинадиган андекарт жанглари доирасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли кубалик боксчи профессионал рингдаги сўнгги жангини 16 ноябрь куни америкалик Малик Скоттга қарши ўтказиб, WBA версияси бўйича минтақалараро чемпионга айланди. У шу вақтга қадар 26 жанг ўтказиб, барчасини ғалаба (22 нокаут) билан якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!