Жаҳон чемпионининг "Галатасарой"га трансфери амалга ошмайди
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария "Галатасарой"га ўтмайди, дея ёзмоқда Фабрицио Романо.
Туркия чемпионатида трансфер ойнаси тез орада ёпилади. Ҳозирча аргентиналик футболчи борасида янгиликлар йўқ. Ди Мария жорий мавсумни Турин клубида якунлаб қўяди.
Аввалроқ, "Барселона" ёзда Анхельни ўз сафига қўшиб олишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ушбу мавсум футболчи "Ювентус" таркибида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 6 та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар