Жаҳон футбол юлдузлари ва Жаҳон чемпионлари Ўзбекистонда!

Мамлакатимизда Ёшлар куни муносабати билан, 29 июнь куни дунёга машҳур футбол юлдузлари Ўзбекистонга ташриф буюришади.

Танишинг:

Дида (Жесус Силва) - дарвозабон, Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, Жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби.

Кристиан Пануччи - Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, Реал Мадрид ва Милан жамоалари билан икки марта УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби.

Кристиан Заккардо - Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ўнг қанот ҳимоячиси, Жаҳон ва Бундеслига чемпиони.

Сержинио (Сержио Клаудио дос Сантос) - Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ярим ҳимоячи, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби.

Мазкур учрашув 29 июнь куни соат 15:00 да Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!