Жаҳон футболидаги энг расво трансферлар аниқланди

Трансферлар футболдаги энг муҳим масала ва керак бўлса, жуда катта бизнесга айланиб улгурган. Йилда икки бор – қишки ва ёзги трансферлар ойнаси очилиши билан жамоалар таркибида ўзгаришлар қилишга киришиб кетади. 

Лекин ҳар қандай трансфер ҳам муваффақиятли чиқмайди. "Goal.com" нашри жаҳон лигаларидаги энг муваффақиятсиз 15 та трансферни аниқлади. 

Биринчи поғонага Усмон Дембеленинг 2017 йили “Боруссия Дортмунд”дан “Барселона”га бўлган трансфери жойлаштирилди. Умумий рўйхат билан танишинг: 
Усмон Дембеле (Франция) — “Боруссия” Дортмунддан “Барселона”га, 2017 йил, € 135 млн.
Эден Азар (Бельгия) — “Челси”дан “Реал”га, 2019 йил, € 120,8 млн.
Филиппе Коутиньо (Бразилия) — “Ливерпуль”дан “Барселона”га, 2018 йил, € 135 млн.
Поль Погба (Франция) — “Ювентус”дан “Манчестер Юнайтед”га, 2016 йил, € 105 млн.
Ромелу Лукаку (Бельгия) — “Интер”дан “Челси”га, 2021 йил, € 113 млн.
Жоау Феликс (Португалия) — “Бенфика”дан “Атлетико”га, 2019 йил, € 127 млн.
Николя Пепе (Кот-д'Ивуар) — “Лилль”дан “Арсенал”га, 2019 йил, € 80 млн.
Ҳарри Магуайр (Англия) — “Лестер Сити”дан “Манчестер Юнайтед”га, 2019 йил, € 87 млн.
Антуан Гризманн (Франция) — “Атлетико”дан “Барселона”га, 2019 йил, € 120 млн.
Альваро Мората (Испания) — “Реал”дан “Челси”га, 2017 йил, € 66 млн.
Ромелу Лукаку (Бельгия) — “Эвертон”дан “Манчестер Юнайтед”га, 2017 йил, € 84,7 млн.
Кепа Аррисабалага (Испания) — “Атлетик”дан “Челси”га, 2018 йил, € 80 млн.
Неймар (Бразилия) — “Барселона”дан ПСЖга, 2017 йил, € 222 млн.
Златан Иброҳимович (Швеция) — “Интер”дан “Барселона”га, 2009 йил, € 69,5 млн.
Хамес Родригес (Колумбия) — “Монако”дан “Реал”га,  2014 йил, € 75 млн.

Кўриниб турибдики, муваффақиятсиз трансферларни амалга оширишда энг кўп хатога “Барселона” (4), “Манчестер Юнайтед” (3) ва “Челси” (3) йўл қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!