
Жаҳон кубоги. Миразизбек Мирзаҳалилов рақибни нокдаун ҳолатига туширди, бироқ...
Хабарингиз бор, 1 дан 5 апрелгача Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Бугунги кундан 4 нафар чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилиши режалаштирилган эди.
Ҳозиргина -55 кг да Миразизбек Мирзаҳалилов ва польшалик Николас Павлик жанги ўз ниҳоясига етди. 1-раундда ҳамюртимиз рақибни бир бор нокдаун ҳолатига туширди. Бироқ Николас кейинги раундларда ҳам кучли зарбаларни қабул қилиб олганига қарамай, баҳсни тўлиқ давом эттира олди. Якунда эса Миразизбек ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.
Маълумот учун, бир неча соатдан сўнг яна бир вакилимиз Иқболжон Холдаров англиялик Одел Камарага қарши рингга чиқади.
Фикрлар