
Жаҳон кубоги. Яна уч нафар боксчимиз финал йўлланмасини қўлга киритди!
Хабарингиз бор, 31 мартдан 5 апрелгача Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Айни пайтда ярим финал жанглари ўтказилмоқда. Ушбу босқичга 8 нафар боксчимиз етиб келди ва бугун улардан 5 нафари рингга кўтарилиши режалаштирилган.
-50 кг: Асилбек Жалилов 3:2 ҳисобида Ҳиндистон вакили Жадумани Манденгбам устидан ғалаба қозонди;
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев очколар эвазига польшалик Михал Ярлинскини мағлубиятга учратди - 4:1;
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров ҳакамларнинг якдил қарорига кўра қозоғистонлик боксчи Даниял Сапарбайдан устун келди.
Мазкур турнирда иштирок этаётган барча боксчиларимизнинг натижалари билан бизнинг сайт орқали танишиб боришингиз мумкин.
Фикрлар