Жаҳонгир Меҳмонов ҳам

Ўтган мавсумни Термизнинг “Сурхон” клубида ўтказган ва шартномаси якунлангани сабабли жамоани тарк этган наманганлик ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновга бир қатор қизиқишлар бўлаётганди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, футболчи “Турон” жамоасининг таклифини қабул қилган. Катта эҳтимол билан шу кунларда Жаҳонгир Меҳмонов Суперлига дебютанти билан шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Меҳмонов ўтган мавсумда “Сурхон” таркибида 22 та учрашувда майдонга тушиб 1 та гол урган.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)