Жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчилари. Топ-10

Қуйидаги мақоламизда Жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчилари борасида сўз юритамиз. Унда 10та энг кўп маошга эга чарм тўп усталари ва уларнинг йиллик маоши хусусида сўз юритилади. Бу ерда ҳеч қандай бонус ёки бошқа қўшимчалар киритилмаган.

10. Месут Ўзил - 19 миллион евро

ўзил

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил бугунги кунда "тўпчилар" сафида энг кўп маошга эга футболчидир. Шунингдек, у 10талик рейтингда ҳам бормоқда. Ўзил айни вақтда "Арсенал" сафида йилига 19 миллион евро миқдорида маошга эга. Шунингдек, Месут турли реклама роликларида ҳам суратга тушади ва даромадини янада кўпайтириб олмоқда.

9. Халк - 20 миллион евро

халк

Бу футболчи доимо пул ортидан қувлаган футболчилар сирасига киради. "Зенит"да ҳам Халк ҳаммадан кўп маошга эга бўлган. Натижада, клубнинг ички муҳитида муаммолар чиққан, маҳаллий ўйинчилар бунга нисбатан қарши бўлишган. Кейинчалик Халкга Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубидан тушган яхши таклиф сабабли, бразилиялик футболчи "Зенит"ни тарк этади. Бугунги кунда у Хитойда 20 миллион евро ишлаб топмоқда.

8. Эсекьель Лавесси- 22 миллион евро

лавесси

"Наполи" ҳамда ПСЖ сафида ёрқин ўйинлар намойиш қилган Лавесси бугунги кунда фаолиятини Хитойнинг "Хэбэй Чайна Форчун" клубида давом эттирмоқда. Аргентиналик ҳужумчи бу жамоа сафида йилига 22 миллион евро ишлаб топмоқда. Эътиборлиси шундаки, Лавесси 2016 йилдан бери Хитой клуби сафида тўп сурмоқда. Афсуски, унинг ишлари аввлагидек эмас.

7. Алексис Санчес - 23 миллион евро

санчес алексис_1

Санчес ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этса, унинг маоши ҳозирдек бўлмаслиги аниқ. Чунки чилилик ҳужумчи "қизил иблислар" сафида йилига 23 миллион евро ишлаб топмоқда. Бироқ жароҳатлар сабабли Санчес доимий равишда ўйнагани йўқ. Қолаверса, футболчи аввалгидек спор формасида эмаслиги учун ҳам клубни тарк этиш арафасида.

6. Антуан Гризманн - 23 миллион евро

гризманн

Франциялик ҳужумчи бугунги кунда "Атлетико"да энг кўп маошга эга чарм тўп устаси ҳисобланади. Гризманнинг йиллик моянаси 23 миллион еврони ташкил қилмоқда. Бу борада клуб бош мураббийи Диего Симеоненинг маоши 25 миллион еврога тенгдир. Гризманн айни вақтда қатор таклифлар устидан бошқотирмоқда. "Барселона"га ўтса, унинг маоши ҳозирдек бўлмаслиги табиий.

5. Оскар - 24 миллион евро

оскар

Пул кетидан қувган навбатдаги бразилиялик футболчи Оскар бўлади. Оскар "Челси"да яхши ўйнаётган эди. Тўғри, у Европанинг бошқа кучлироқ клубига ҳам ўтса бўларди. Бироқ "Шанхай СИПГ" тарафидан тушган мўмай даромадли таклиф уни Осиёга йўл олишига сабабчи бўлди. Натижада, Оскар терма жамоадан чақирув олмай қўйди. Шунингдек, аввалгидек ёрқин ўйин намойиш қила олмаяпти.

4. Андреас Иньеста - 25 миллион евро

инеста

"Кунчиқар юрт"га ташриф буюрган Андреас Иньеста ҳам жуда катта маошга эга бўлмоқда. Унинг "Виссел Кобе"даги маоши йилига 25 миллион еврони ташкил қилмоқда. Испаниялик ярим ҳимоячининг бу кўрсаткич бўйича 4-ўринда бормоқда.

3. Криштиану Роналду - 30 миллион евро

роналдудддд

"Ювентус" Роналду учун 100 миллион евро сарфлашдан ташқари, унга йилига 30 миллион евро сарфламоқда. Мадриднинг "Реал" клубида фаолият кўрсатган йилларида Роналду бироз камроқ маош оларди. Туринга ўтиши эса унинг моянасини янада ошишига сабаб бўлди.

2. Неймар - 36 миллион евро

неймаррр

Жаҳоннинг энг қиммат трансферига эга бўлган Неймар маош олиш борасида етакчи ўринда эмас. ПСЖ хўжайинлари Неймар учун йилига 36 миллион евро тўламоқда. Бу кўрсаткич бўйича Неймар фақат собиқ жамоадоши Лионель Мессидан ортда қолмоқда.

1. Лионель Месси - 40 миллион евро

Лионель Месси тез орада "Барселона" билан яна шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу эса унинг маошини янада ошишига сабаб бўлади. Ҳозирги кунда аргентиналик ҳужумчи йилига 40 миллион евро маош олган ҳолда, рейтингда етакчилик қилмоқда.

месси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Камолдин Абу Абдуллох
25/03/2019 04:36
Реалдан биронта уйинчи йук экан. Бу Пересни зикналигими ёки аклли менеджер эканимикан?