Жаҳоннинг энг қимматбаҳо юлдузлари қанча туради?

Transfermarkt портали жаҳон футболининг бугунги кундаги энг қимматбаҳо ўйинчилари рейтингини эълон қилди.

Кучли ўнликка киритилган ўйинчиларнинг аксарияти ҳужум чизиғи вакилларидир.

Нархи энг баланд чарм тўп усталари сифатида 180 миллион еврога баҳоланаётган Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд қайд этилган.

Кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олди:

Эрлинг Холанд («Манчестер Сити», € 180 млн).

Килиан Мбаппе («ПСЖ», € 180 млн).

Джуд Беллингем («Реал» Мадрид, € 150 млн).

Винисиус Жуниор («Реал» Мадрид, € 150 млн).

Букайо Сака («Арсенал» Лондон, € 120 млн).

Виктор Осимхен («Наполи», € 120 млн).

Гарри Кейн («Бавария», € 110 млн).

Джамал Мусиала («Бавария», € 110 млн).

Филип Фоден («Манчестер Сити», € 110 млн).

Деклан Райс («Арсенал», € 100 млн).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!