Жаҳоннинг энг яхши футболчиси

“Реал”нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич Мадрид клубининг янги таклифини рад қилди.

Футболчининг “қаймоқранглилар” билан тузган шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган. “Реал” уни узайтирмоқчи эди, бироқ бу Модрични қониқтирмади, дея хабар беради Telemadrid нашри.

Модрич энди “Реал”нинг яхшиланган таклифини кутади, агар ўхшамаса, у “Интер”га кетади ва йилига 10 миллион евро маош олади.

Лука Модрич бу йили жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилиб, “Олтин тўп”ни қўлга киритди.