Жажжи гимнастикачиларимиз яна ғолиб бўлди
Ads

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бадиий гимнастика бўйича "Grace cup - 2018" турнирида Чилонзор тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Унда ўз ёш тоифаларида Сабина Гадоева, Дарина Рустамова, Паризода Нуридуллаева олтин, Эъзоза Хожиева кумуш, Моҳинур Пухарова, Амира-Ясмина Мирзаева бронза медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Жамила Раҳматова шогирдлари мазкур мусобақада 6 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритишган эди.

photo_2018-09-28_10-55-35

photo_2018-09-28_10-55-29

photo_2018-09-28_10-55-26

photo_2018-09-28_10-55-24