Жака "Арсенал"дан нега кетмоқчи?

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Гранит Жака қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра швейцариялик футболчининг “канонирлар” сафидан кетишига мухлисларни ҳақорат қилгани сабаб бўлиши мумкин. Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу ҳолат АПЛнинг "Кристал Пэлас"га (2:2) қарши кечган баҳсида содир бўлган эди.

Маълумот учун, Жака “Арсенал” сафида 2016 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “канонирлар” сафида 144 та ўйинда иштирок этди ва 11 та гол ҳамда 17 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!