Жака эртанги ўйинда "Арсенал"га ёрдам беролмаслиги мумкин
"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоа сардори Гранит Жака катта эҳтимол билан АПЛнинг 11-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, швейцариялик футболчи ўтган 10-турда мухлис билан жанжаллашиб кетган, шунингдек бош мураббийга қўл узатмаган эди.
“Энг муҳими инсоннинг ўзи ва унинг шахсияти. Ҳозир Жакага ўзига келиб олиши учун вақт бериш керак, у ҳавотирда.
Жака барчадан, мухлислардан узр сўради. Эҳтимол у бўлажак ўйинда иштирок этмас, биз нима бўлганда ҳам 100% тайёр туришимиз керак”, - дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” – “Вулверхэмптон” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Фикрлар