Жалолиддин жиддий жангга тайёр

  • 20 август, 2017, 21:56
  • 0
  • Бокс
Истеъдодли боксчимиз Жалолиддин Ўктамов профессионал рингдаги иккинчини жангини Москвада ўтказадиган бўлди.

Боксчининг SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишича, 25 август куни россиялик Константин Терехов билан куч синашади. Беллашув олти раунд қилиб белгиланди.

Жалолиддин профессионал рингдаги дастлабки жангини шу йилнинг 25 март куни ўтказиб, россиялик Александр Тиховни техник нокаут билан мағлуб этганди. Ҳамюртимизнинг бу галги рақиби профессионал рингда учта жангдан иккитасида ғалаба қозонган ва бир марта мағлубиятга учраган.

Жалолиддин Ўктамов 23 август куни Москвага йўл олади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!