Жалолиддин Машарипов "Ал-Насср"даги дебюти ва Сречко Катанец ҳақида гапирди
Ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган Саудия Арабистони чемпионати старт олди. Дастлабки турда легионеримиз жамоаси "Ал-Насср" ўз майдонида "Дамак"ни қабул қилиб, йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур баҳсда Машарипов жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувдан сўнг Жалолиддин SPORTS.uz сайти мухбирига қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- Дебютим омадли чиқди, деб ўйлайман. Жамоага янги келган футболчилар кўп, секин-аста бир-биримизни тушунишни бошлаяпмиз. "Ал-Насср" Саудиянинг энг кучли икки клубидан бири. Мухлислари ҳам ажойиб. Стадионда ўзгача муҳит яратишмоқда. Бу ерда легионерлар лимити кўпроқ. Ҳар бир ўйин ҳақиқий жанг бўлади. Хорижликларнинг савияси юқори. Европанинг кўплаб гранд жамоаларида тўп тепган юлдузлар айни дамда Саудияда фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон терма жамоасига келиши кутилаётган Сречко Катанец ҳақида.
- Бу мураббий тўғрисида тўғриси, деярли ҳеч нарса билмайман. Чет эллик мутахассис келгани яхши бўлди, деб ўйлайман. Яқинда йиғин бўлади ва танишиб оламиз.
Фикрлар