Жалолиддин Машарипов: "Чемпион бўлишни истасанг, "Пахтакор"да ўйна"
Ўзбекистон Суперлигасининг 25-тури доирасида "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида пешқадамга айланди. Мавсум якунига бир тур қолганда биринчи ўринда бораётган "Насаф" "Нефтчи"га имкониятни бой берди ва турнир жадвалида пастлади.
"Шерлар" собиқ ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов мазкур турдан сўнг "Инстаграм"даги саҳифасида қуйидагича ёзиб қолдирди.
"Футболда оддий бир қоида бор. Чемпион бўлишни хоҳласанг, "Пахтакор"да ўйна. Дўстим Фарруҳ Сайфиев сен мени тушундинг", - дея ёзиб қолдирди Машарипов.
Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин 2020 йил тошкентликлар сафидан Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клубига кўчиб ўтганди.
Фикрлар