Жалолиддин Машарипов: Ўзбекистонга ОЧЛни ютиб қайтмоқчиман

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган Саудиянинг "Ал-Насср" жамоаси ОЧЛ 1/8 финал босқичида "Трактор"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Футболчи учрашувдан сўнг SPORTS.uz сайтига интервью берди.

"Ўйин қийин бўлмади. Битта баҳсдан иборат бўлганлиги учун гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилдик. Эрон жамоалари гол уриб олса, ҳимояга ётиб олишини яхши билардик. Мақсадимиз, дастлабки дақилаларда ҳисобни очиш эди. Қолаверса, вазиятлардан фойдалана олмадик, акс холда, ҳисоб йирикроқ бўлиши мумкин эди. Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ҳар битта ўйин финалга тенг бўлади.

Ҳа, "Трактор"га қарши баҳсда мураббий мени ҳужумчи ортида ўйнашимни айтди. Иккинчи бўлимда яна қанотга ўтдим. Бундай муҳим учршувларда позиция танлаб ўтириш керакмас. Бор кучингизни кўрсатишингиз лозим.

"Ал-Насср" чемпион бўлиш учун катта имкониятга эга. Кейинги беллашувларда жароҳатдан қайтган етакчиларимиз ҳам қўшилади. Ўзим ҳам бу мусобақани ютишни жуда хоҳлайман. Ўзбекистонга ОЧЛни ютиб қайтмоқчиман. Клуб мухлисларининг энг катта хоҳиши ҳам шу", - деди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!