Жалолиддин Машарипов қачон сафга қайтади?

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, Эрон Про-Лигасининг 16-тури доирасида "Истиқлол" - "Шамс Азар" баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов жароҳат олди. Футболчи майдонга асосий таркибда майдонга тушди ва 4-дақиқада захирага олинди. 

"ww.varzesh3" нашри хабарига кўра, легионеримиз МРТ текширувидан ўтган ва камида 4 ҳафтани ўтказиб юборади. Бу орада "кўклар" "Малаван", Хузестоннинг "Истиқлол"и, "Аль-Шорта", "Рафсанжон", Шамс Азар" ва "Ал-Райян" билан ўйнайди. 

Маълумот учун, жорий мавсум Эрон чемпионатида 15 та ўйинда қатнашиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!