Жалолиддиновни

Охирги пайтларда Элдор Шомуродов ва Остон Ўрунов сингари Жасур Жалолиддинов ҳам барчанинг диққат-марказида бўлиб турибди. Ахир 18 ёшли ўсмирнинг “Локомотив”дек клубга кўчиб ўтганидан кейин унга бўлган эътибор ортиши табиий-да.

Жалолиддинов орқали юртимизда яна кўплаб иқтидорлар борлигини ҳис қилиш мумкин. Унинг учун катта футболдаги саргузаштлари энди бошланяпти ва муҳими Москванинг “Локомотив” клубига ўтиши орқали фаолиятида жиддий қадамни ташлади. Кузатиб бораётган бўлсангиз, ўзимизда ва Россияда легионерларимиз, жумладан Жалолиддинов борасида ҳам бир қатор фикрлар ҳамда муносабатлар билдириляпти. Унинг имкониятлари таҳлил қилинмоқда. Жасурни эса барибир ўзимиздаги мураббийларчалик бошқалар ҳали яхши билишмайди. Шунинг учун ҳозирча Жалолиддинов борасида ва унинг имкониятларини тўғри чамалай олишни ўзимиздаги, уни яқиндан биладиган мутахассислар яхшироқ билишади.

Бу борада гап кетаркан, айниқса Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев Жасур Жалолиддиновни бошқалардан кўра яхшироқ билади. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, Ғуломхўжаев ҳам қўли остида тўп сурган ёш футболчининг катта футболга қандай кириб келгани, нималарга қодирлиги ва “Локомотив”даги имкониятлари хусусида батафсил гапирди.

гуломхужаев ва жалолиддинов2

-  Жасурнинг биринчи мураббийи навоийлик Асрор Пирназаров, - дея гап бошлади, Ғуломхўжаев. - 2000 йилларда туғилган футболчилар билан ишлаб юрганимда Самарқандда турнир ташкил этилганди. Ўшанда навоийлик мураббий жамоаси билан келганди ва Жалолиддинов у пайтда кичкина бола эди. Ўша ерда унинг ўйинини кўриб, сўнг мураббийи, бувиси ва тоғаси билан гаплашганмиз. Натижада “Бунёдкор” академиясига олиб келганмиз. Бу ерда эса унинг мураббийлари марҳум Акмал Рисқуллаев билан Сергей Чигодаев эди. Мен эса фақат унинг Тошкентга келиб қолишида сабабчи бўлиб қолганман. Кейинчалик ёшлар терма жамоасини қабул қилиб олганимдан кейин Жалолиддиновнинг иқтидорини билган ҳолда таркибга жалб қилганман. Ўша пайтда олимпия терма жамоасини бошқарган сербиялик мураббий ҳам Жасурга эътибор қаратаётганди. Тўп билан хотиржам муомала қилади, техникаси юқори ва ақлли фикрлайди. Тўғри, бўй жиҳатдан кичикроқ. Шунингдек, жисмоний томондан кимдандир ортда қолиши мумкин. Қолаверса, уни ҳам ҳимояланишга ўргатса бўлади. Терма жамоада ишлаганимизда ҳам бу ҳақида унга тушунтиришлар олиб борганмиз. Жасур мураббийнинг гапини дарров “иладиган” бола. Баъзи жойларда эса уни жисмоний жиҳатдан Россия чемпионатига тўғри кела олмайди, имкониятлари етмайди, қабилидаги гап-сўзларни эшитиб турибмиз. Аммо Европада жуссаси кичкина болалар қандай ўйин намойиш этишаётганини кўряпмиз. Лекин мен Жасурни қандай инсон ва қандай оиладан эканлигини яхши биламан. У кўп нарсанинг қадрига етадиган бола. Жалолиддинов ўз олдига мақсад қўйган ва мана энди ўзи орзу қилаётган жойга кетди.

Ўзи билан ҳам ҳар куни гаплашяпман. Бу мен учун трамплин, бу ерга нима учун келганимни яхши биламан, бундай чемпионатда ўзимни йўқотиб қўймайман, деяпти. Унинг ўзига ишонаётгани бу яхши. Маълум бўлишича, “Локомотив” машғулотларидан кейин алоҳида мураббий у билан қолиб жисмоний тайёргарлик бўйича ишламоқда. Насиб бўлса, Жасур ҳам Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов каби даражага чиқа олади. Бу унинг қўлидан келади. Ҳатто, уни бундан-да, юқорига кўтарила олишига ишонаман. Жалолиддинов ҳозир гўёки бошқа дунёга тушиб қолгандек. Унинг учун хурсандман.

гуломхужаев ва жалолиддинов3

Жасурнинг кейинги тақдири қандай кечади? Иккала клуб ўртасидаги келишувга аралашиш ниятим йўқ. Аммо  мен ҳам унинг ижарага қайтиши мумкинлиги ҳақида эшитдим ва бу ҳақида футболчининг ўзи билан гаплашдим. Лекин Жасуринг айтишича, клубда футболчимизга бўлган муносабат бошқача, ҳаттоки бўлажак Суперкубок ўйинида майдонга тушиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Лекин унутмаслик керакки, “Локомотив”да рақобат кучли. Ҳеч бўлмаганда, клуб уни мавсум охиригача бошқа жамоага ижарага бериши мумкин. Лекин умумий маънода айтганда, “Локомотив”дагилар Жасурнинг ўйинида ниманидир кўришган ва унга ишонишяпти. Ўзбекистонда яна шунга ўхшаган иқтидорлар кўпроқ чиқсин, чунки бизда яна шундай ёшлар бор. Фақат уларни ёшликдан топа билиш керак. Шу билан бирга катта футболда уларга ишониб, қўрқмасдан ўйнатиш лозим. Аммо ёшларга ишонч билдириб ўйнаётган мураббийлар саноқли. Улар кимлар? Рўзиқул Бердиев, Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов. Қолган мураббийлар эса мендан хафа бўлишмасин, - деди Отабек Ғуломхўжаев.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Насаф
02/08/2020 14:29
Биринчи мураббийи деб ёзсанг уласанми. МБ кетди шунга укийман деб. Одам бумагансан бумасанг керак!!!!!!!
Dastan Uteuliev
02/08/2020 12:21
Зайбал кылдыго кунде бир тема