Жалоловнинг рақиби Ричард Торрес навбатдаги нокаутли ғалабасини нишонлади (видео)

  • 13 август, 2023, 09:31
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида жанглар олиб бораётган АҚШлик Ричард Торрес навбатдаги жангини ўтказди. Топ Ранк промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида унга Улли Жек рақиб бўлди. 

Торрес рақибдан яққол устун эканини кўрсатиб 1-раунднинг ўзидаёқ муддатидан олдин ғалаба қозонди. Унинг профессионал боксдаги рекорди 6-0, 6 нокаут кўриниш олди. 

Олдинроқ, у Жалоловга қарши яна жанг қилишни хоҳлаётгани ҳақида айтиб ўтган эди. 

Улар ҳаваскор боксда ўзаро икки марта тўқнаш келган ва ҳар иккаласида Жалолов устун келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!