Жамоадан кетсанг, 4 миллион евро берамиз!
“Интер” клуби Артуро Видаль ортидан чилилик ҳужумкор футболчи Алексис Санчесдан ҳам қутилмоқчи.
Чунки айнан Алексиснинг таркибда борлиги миланликларга Пауло Дибала трансферини амалга оширишга тўсқинлик қиляпти.
Санчес клубга халақит бераётганини яхши ҳис қилиб турибди ва вазиятдан пул ишлаб олмоқчи.
Клуб раҳбарияти тажрибали футболчига жамоадан кетиши учун тўрт миллион евро компенсация таклиф қилди. Бироқ, Санчес бу суммага кўнгани йўқ ва яна пул ундирмоқчи.
“Интер” таклифни беш миллион еврогача кўтаришга тайёр.
Алексис Санчес 2019 йилдан бери “ИНтер” футболчиси ҳисобланади. У аввал Испания ва Англия чемпионатларида тўп тепган.
Фикрлар