Жамоадошлари Роналдуга “Олтин тўрт” совға қилишди (Фото)

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Олтин тўп”даги ғолибликдан сўнг жамоадошларидан табриклар қабул қилиб олди. Кеча унинг ғолиб бўлганлиги эълон қилинган эди.

“Қироллик клуби” расмий сайтининг хабар беришича, жамоадошлари Роналдуни кечки овқат пайтида табриклашган. Жамоа сардори Серхио Рамос тўрт карра “Олтин тўп” соҳибига ўзига ҳос “олтин тўрт”ни топширди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни дамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Японияда бўлиб турибди.