Жамолиддин Бобожонов: Ҳеч ким Ўзбекистон чемпионатини қизиқиб томоша қилмаяпти... Вазият чўзилаверса, бу йилги Суперлигани бекор қилишгача борилса, ажабланмайман

Ўзбекистонда футбол ўйинларини тўхтатиш ёки давом эттириш кераклиги борасида баҳс-мунозаралар давом этмоқда.

Биз кечадан бери журналистларнинг бу борадаги фикрларини тақдим этиб бормоқдамиз. Бу гал “Ориат доно” радиосининг “Футбол плюс” дастури бошловчиларидан бири Жамолиддин Бобожоновнинг қарашларини ҳавола қиламиз.

- Пандемия бунақа кечишини ҳеч ким кутмаганди. Кўпчилик чемпионатимизни рестарт бўлишини кутганди. Шундай ҳам бўлди. Менимча, пандемия ҳолатида тестларни вақтида топширмади, деб клубларга айблов қўявериш яхши эмас. Тест топшириш билан боғлиқ вазиятни барча билиб турибди. Клублар ҳам бу борада ҳеч нарса қила олмаслиги мумкин. Чунки тест топширган билан вақтида жавоби чиқмаяпти. Бутун Ўзбекистонда ҳолат шунақа. Шунинг учун ҳозирги вақтда чемпионатни тўхтатиш керак. Нафақат тўхтатиш, балки ПФЛ, ЎФА ва клублар биргаликда 2020 йилги мавсум тақдирини қайтадан кўриб чиқса бўлади. Бундай пайтда футбол бирламчи восита эмас. Миллионлар ўйинисиз ҳам инсоният яшай олади. Шу боис бу йилги чемпионат, балки ўтказилмас ёки бошқача формат қилинар. Масалан, Хитой Суперлигаси 24 июлда бутунлай бошқача форматда бошланади. Иккита шаҳарда, икки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этмоқда. Бизда ҳам ҳар хил йўлини қараб чиқиш лозим.

Мен Ўзбекистонда футбол ўйинларини вақтинча тўхтатилиши тарафдориман. Сизчи?

MVI_0128.MOV.00_01_00_05.Still001

Алишер Никимбаев: Билишимча, Ўзбекистон клублари орасида июндан бери фақат бир марта тест топширганлари бор экан. Демак, тизимда нимадир нотўғри

2 май куни мен радиода Тошкент шаҳри ва вилоятида мусобақани ўтказиш керак, деган таклифни берган эдим. Шуни кўриб чиқилганда, иккинчи карантингача анча ўйинлар ўтказилган бўларди. Гап менинг бу фикрни берганимда эмас. Барибир инсоният соғлиги муҳим. Суперлига тақдирини қайтадан кўриб чиққан яхши.

Буни тўғри тушуниш керак. Ҳеч ким Ўзбекистон чемпионатини қизиқиб томоша қилмаяпти. Тўғри, карантинда уйда ўтириб телевизор кўришмоқда. Лекин мухлислар учун ҳам футбол актуал мавзу бўлмай қолди. Бошқа ташвишлар етарли.

Вазият яхшиланса, яна рестарт қилиш керак. Лекин агар вазият чўзилаверса, хаттоки бу йилги чемпионатни бекор қилишгача борилса ажабланмайман ва буни тўғри тушуниш лозим, деб ўйлайман, - деди Жамолиддин Бобожонов.

Ўзбекистонда футбол ўйинларини тўхтатиш керакми ёки давом эттириш? – Бобур Акмаловдан жавоб

Кеча ПФЛ Суперлига 10-турнинг барча ўйинлари қолдирилганини эълон қилди. Бунга сабаб жамоаларда аниқланаётган коронавирус, дея изоҳланди. Ташкилот клублардагиларни жиддий тарзда огоҳлантирди. Шунингдек, Про лига баҳслари ҳам августгача тўхтатилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ф/К АНДИЖОН
22/07/2020 07:00
Бу журналист,футбол нималигини биладимикан? Менимча билмайди. Узбекистон футболини водий халки жуда яхши куришади. Кизикиш хам жуда зур. Андижон,Наманган,Коканд,Фаргонда кандай футбол фан клублари бор. Хамиша водий стадионлари тулади. Вохада хам шундай. Каршида,Самаканда,Жизахда хам стадионлар тулади. Уйлаб гапиринг гапингизни жаноб чала журналист. Узбекистон футболини кизикиб куришади,Узбекистон халки !!!
Abbos Axmedov
22/07/2020 01:07
Бу томположи доим нималар деб валдираганини узи билмайди. Полат Алемдарга охшаш яхшигина Грамотно Хайрулла Хамидов деган шериглари бор Ана оша Инсон узбекистонда ягона дахо холис фикирлайдигон Инсондур.
&
Бум
21/07/2020 22:29
Fikrida jon bor. Chunki vaziyat ogir
&
Okalaring
21/07/2020 22:18
Ука, Жамолиддин аклинг етмаса гапирма. Сансизам ташвиш етарли. Яна бир марта журналистика факультетида беш йил укиб, укигин журналистика асосларини.... Качон ва кандай езилишини...............
&
Okalaring
21/07/2020 22:18
Ука, Жамолиддин аклинг етмаса гапирма. Сансизам ташвиш етарли. Яна бир марта журналистика факультетида беш йил укиб, укигин журналистика асосларини.... Качон ва кандай езилишини...............
&
Okalaring
21/07/2020 22:05
Футболки тушунмайдиган журналистлардан бири!!! Фикр, отстой!
Javlon Abdullaev
21/07/2020 21:11
Bir tynga qimmat poytaxt kulublarini qutagimga oxshab kotaraverganlaringdan kiyin skamizmi korib
Umarjon G'oyifov
21/07/2020 19:56
Бу журналист хаммани номидан фикр билдиришга хаққи йўқ биз супер лига ўйинларини доим кўриб, кузатиб борамиз. Биз учун Англия чемпионатидан ўзимизни супер лига қизиқроқ, Навбахор мухлислари фаоллашайлик.
Рустам Содиков
21/07/2020 19:43
Узбекистонда уйинлар тухтатилса, жахон чемпионати саралашида катнашадиган ТЖ таклири нима булади? ТЖ уйинчилари уйин тажрибаси йуколиб коладику!?
Ильимос уйинчилар такдирини шархловчилар хал килишга уринмасин. Уйинлар булса, тинчгина шархини килаверсин.
Rustam Raxmatullaev
21/07/2020 18:47
Biz har bir o'yinni qiziqish bilan ko'rib boryabmiz.