Жамшид Саидов: Бугун қимматли икки очкони йўқотдик

“Бухоро” клуби Coca-Cola Суперлиганинг 23-турида Муборакда “Қизилқум”ни қабул қилди. Ғалаба ўта зарур бўлган учрашувда жамоа яна очко йўқотди.

Гарчи тезкор равишда ҳисобни очишган бўлса-да, орадан кўп ўтмасдан “Қизилқум” мувозанатни тиклади. Оқибатда 1:1 ҳисоби ўйин охиригача сақланиб қолди. Беллашувдан кейин “Бухоро” устози Жамшид Саидов шундай деди:

- Ёмон ёки яхши ҳаракат қилдик, демоқчи эмасман. Ҳар холда бугун ҳам ғалаба учун майдонга тушгандик. Лекин бу рўй бермади. Нима бўлганда ҳам йигитларга раҳмат дейман, ўйин учун, курашганлари учун. Афсуски, уларда маҳорат ва тажриба етишмади.

Яна ҳисобимизда 3 та ўйин бор. Ҳар бир око учун охиригача курашамиз.  Олдиндан эса ҳеч нима дея олмайман, фақат максимал натижа учун ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бугун қимматли икки очкони йўқотдик.

Жамоани хусусийлаштириш масаласида аниқ фикрим йўқ. Балки яхши бўлар, балки аксинча. Буни вақт кўрсатади, - деди Саидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!