Жамшид Саидов: "Бугунги натижадан қониқдим!"

Суперлига 20-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Сўғдиёна” (4:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Голларга бой, томошабоп учрашув гувоҳи бўлдик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман, аммо ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади. Кураш давом этади. Олдинда қийин беллашувлар кутиб турибди.

Манноновда кичик жароҳат мавжуд эди. Шу сабабли таваккал қилишни истамадим. Ўйинлар қийин ўтмоқда ва жароҳатлар ҳам учраб турибди. Умуман олганда, бугунги натижадан қониқдим”, – деди Саидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!