Жамшид Саидов: "Бухоро" Суперлигада қолиш учун курашади

Кеча бўлиб ўтган “Бухоро” – “Навбаҳор” беллашувидан сўнг, мезбонлар устози Жамшид Саидов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Фурсатдан фойдаланиб, аваламбор, бугун юртимизда кенг нишонланаётган "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" билан барча устозларим ва мураббийларимни табриклайман. Уларга соғлиқ ва саломатлик тилайман.

Ўйинга келсак, жуда қийин баҳс бўлиб ўтди, ушбу ўйинга яхши тайёрлангандик. "Навбаҳор" қандай ўйнаши ва нималарга қодирлиги ҳақида маълумотга эга эдик. Футболчиларимда ўйин давомида тактик ва техник хатолар кузатилди, аммо охиригача курашгани, ўзларини аямаганлари учун катта раҳмат. Бугунги ўйинда майдонда 3 нафар ёш футболчилар биринчи бор суперлигада дебют ўйинларини ўтказди.

Жадвалдан келиб чиқиб, биз ҳар бир баҳсга, худди охирги ўйиндек майдонга чиқамиз, ҳар бир очко биз учун олтинга тенг. Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!