Жамшид Саидов: Илк турда ғалаба қозонганимиздан хурсандман

Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Мазкур беллашувда меҳмонлар 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Навоийликлардан Гиорги Куҳианидзе, Шаҳбоз Жўрабеков ва Самандар Шукуруллаев гол уришга муваффақ бўлди. Мезбонларнинг голини Темурхўжа Абдуҳолиқов киритди. 

Шу тариқа, "олтин изловчилар" ушбу ғалабадан кейин 3 очкога эга бўлди ва жадвалда етакчилар қаторидан жой олди.

Беллашувдан сўнг навоийликлар устози Жамшид Саидов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Қуйида унинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

- Биринчи навбатда, барча футболчиларни ва бу спорт турини севувчи ишқибозларни чемпионат бошлангани билан табриклайман. Тўғри, биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Бироқ иккинчи таймда бироз муаммолар пайдо бўлди. Илк турда ҳамда сафарда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Навоийдан келган мухлисларга катта раҳмат ва уларни ҳам табриклайман.

- Иккинчи бўлимда захирадан тушган футболчилар "Қизилқум" ўйинини бузиб қўйгандек бўлди. Мана шу муаммони қандай бартараф этасиз?

- Афсуски, ўзгаришлар ростан ҳам бироз омадсиз бўлди. Бироқ бу бўлиб туради. Ўртоқлик учрашуви умуман, бошқа чемпионат бошқа. Жисмоний тайёргарлик ва ўзига-ўзи босим яратиш. Улар ёш йигитлар ва ортиқча эътирозим йўқ. Улар бироз ҳаяжон билан чиқди ва озроқ саросима бўлди. Бу ўтиб кетади.

- "Бунёдкор"да мураббийлар штаби ва футболчилар янги. Сиз рақибдан қанақа натижа кутгандингиз?

- Билмадим, бизда "Бунёдкор" ҳақида кўп маълумот йўқ эди. Мен уларнинг охирги ўйинларига қарадим. Рақибнинг легионерлари у қадар ёмон эмасди. Биз одатдагидай ўйнадик. Хоҳладик ва ғалаба қозондик". 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
03/03/2024 09:09
Баракалла Кизилкум Насаф мухлислари номидан галабаларинг давомли булсин омад.