Жамшид Саидов: Кубок мусобақасига жиддий қарамаяпмиз
Кеча Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичига қуръа ташланди ва унга кўра, Суперлигада охирги ўринда бораётган “Бухоро” “Металлург” билан куч синашадиган бўлди.
Бухороликлар бош мураббийи Жамшид Саидов sports.uz сайтига қуръа ҳақида шундай деди:
- Қуръага кўра, биз ўзимизда “Металлург” билан ўйнайдиган бўлдик. Аммо тан олишимиз керак, бизнинг асосий эътиборимиз чемпионатга қаратилган. Кубок мусобақасига эса жиддий қарамаяпмиз. Чунки олдимиздаги асосий вазифа Суперлигада жон сақлаб қолиш. Шундан кейин кубок ҳақида бош қотиришимиз мумкин, - деди Саидов.
Фикрлар