Жамшид Саидов "Локомотив"да иш бошлади
Ўтган йили “Бухоро” клубини бошқарган Жамшид Саидов яна фаол иш тарзига қайтди. Яқинда унинг “Бухоро” билан амалдаги шартномаси бекор қилингач, расман клубни тарк этганди.
Эндиликда Саидов “Локомотив”да иш бошлади. Мураббийнинг sports.uzга маълум қилишича, “Локомотив” болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори лавозимига тайинланган. 1 апрель куни расман шартнома тузганини ҳам қўшимча қилди.
Бундан ташқари, мутахассис ўринбосарлар жамоасида Дилшод Нуралиевга ҳам яқиндан ёрдам бермоқда.
Фикрлар