Жамшид Саидов: "Менимча, қониқарли ўринни эгалладик"

"Иннопром - 2024" мусобақасининг финал учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Жамши САИДОВ учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Рақибни бугунги ғалаба билан табриклайман. Турнир ташкилотчиларига таклиф учун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Мусобақада қатнашганимиз учун хурсандмиз. 

Ушбу мусобақада асосан ёшларга имконият бердик. Кимдир ўзини кўрсата олди. Ҳаммага имконият берилди. Ҳа, бизда асосий жамоанинг етти футболчиси йўқ. Лекин менимча қониқарли ўринни эгалладик, дея оламан.

"Қизилқум" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!