Жамшид Саидов: Омадсизликларга чек қўйишимиз керак эди

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Coca-Cola Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Андижон” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди. Водий дербисида кучлар тенг келди – 1:1.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “бургутлар” устози Жамшид Саидов иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Фолиятим давомида водий дербисида биринчи марта иштирок этишим. Албатта, йигитларга ўзларига юклатилган вазифани уддалашгани учун раҳмат айтаман. Андижондан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимизга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Қолаверса, наманганлик ишқибозларга ҳам раҳмат айтамиз. Бундай атмосфера ҳар қандай футболчини югуришга мажбур қилади.

Афсуски ўйин сўнггида гол ўтказиб юбордик. Бироқ, бугунги ўйинда бир очко қўлга киритдик. Бугун омадсизликларга чек қўйишимиз керак эди ва биз буни уддалай олдик. Бунинг учун боримизни бериб ҳаракат қилдик”, - дейди тажрибали мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Маруф Маматханов
25/05/2019 22:18
Шу уйинингни Пахтакорга килсанг улармидинг кал
&
26/05/2019 20:31
Bu oyinni paxtakorga qilgandayam yutolmasdi chunki ularda hakam boridi kecha silarda shunday boldi 100 foiz finaltiga ko'z yumildi kelasi oyinlarda omad ikkisigaxam