Жамшид Саидов: "Сен урмасанг, сенга уришади, деган нақл бор"
Cоcа-Cоlа Суперлига 22-туридан ўрин олган «Қизилқум» – ОКМК (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биринчи бўлимда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи тайм аввалида эса дарвозамиз олдида оддий хатодан пенальти келиб чиқди. Вазиятлар бўлди, улардан фойдалана олмадик. Сен урмасанг, сенга уришади, деган нақл бор. Ҳозир ҳар бир очко олтинга тенг. Ғалаба қозонишни истаган эдик.
ОКМК сафида тажрибали футболчилар ўрин олган. Жамоа бежиз 5-поғонада кетмаяпти. Олдинда 4 та баҳс бор ва максимал даражада кураш олиб борамиз», – деди Саидов.
Фикрлар