Жамшид Саидов: "Стандарт вазиятда битта қўпол хатога йўл қўйдик ва кейин мувозанатни тиклай олмадик"
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қизилқум" ўйинидан (1:0) сўнг "Қизилқум" устози Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Стандарт вазиятда битта қўпол хатога йўл қўйдик ва кейин мувозанатни тиклай олмадик. Ҳужумларимизда якун етишмади. Кураш давом этади, охиригача жанг қилиб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.
- Икки баҳсдан бери фаол бўлган Ислом Кенжабоев эрта захирага олинди ва бу "Қизилқум" ўйинига таъсир кўрсатди.
Кенжабоев охирги 3-4 кун ўзини яхши ҳис қилмаётганди. Жисмоний ҳолати яхши эмас эди. Бунинг устига уни алмаштириб, учта ҳимоячи билан ўйнаб, вабанкка қўл урдик, - деди жамоа устози.
Фикрлар